Фарғона вилоятига сафар

454

Мактабгача таълим вазирлигининг вазир Агрипинна Шин бошчилигидаги ишчи гуруҳи Фарғона вилоятининг бир неча туманларида бўлиб, бу ердаги мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ўрганди. 6-май куни ишчи гуруҳи Учкўприк туманидаги Катта Кенгас МФЙ да жойлашган 25-сонли МТМ фаолияти билан танишди. Қуввати 170 ўрин бўлган ушбу МТМ 1975 йилда қурилган бинода жойлашган эди. Айни вақтда муассаса биноси маҳаллий бюджетдан 480 млн. сўм маблағ ажратилган ҳолда, ташқи девор эса ҳомийлар ёрдамида таъмирланди. Моддий техника базасини яхшилаш учун ушбу МТМ 2019 йилда 122 млн. сўмлик мебель жиҳозлари ҳамда 26 млн. сўмлик инвентарлар билан таъминланди. Ҳозирги кунда  муассасада 7 та тўлиқ гуруҳда 195 нафар бола тарбияланмоқда. Болаларнинг жисмонан ва ақлан ривожланиши учун ушбу масканда барча шароитлар яралитган. Ишчи гуруҳи муассасадаги таълим жараёнларини кузатиб, ўз тавсия ва  маслаҳатларини берди.