Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим тизимида раҳбарлик лавозимларига биринчи очиқ танлов ҳақида эълон қилди

447

2019 йилнинг 5 август куни мактабгача таълим тизими бўлимлари раҳбарлик лавозимларига биринчи очиқ танлов доирасида талабномаларни қабул қилиш бошланди. Танловнинг оммабоплиги ва шаффофлиги малакали ва ғайратли мутахассисларни жалб этиш имконини бериши кутилмоқда. Талабномани зарур ваколатларга эга ҳар қандай киши тақдим этиши мумкин.

2019 йил 5 август, Тошкент шаҳри — Шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлимлари бўш раҳбарлик лавозимларига танловнинг биринчи босқичи 2019 йилнинг 5 августидан 4 сентябрига қадар бўлиб ўтади. Танловнинг мақсади самарадор жамоа ташкил этиш ва мураккаб шароитларда қарор қабул қилиш кўникмаларига эга бошқарув кадрларини жалб этишдан иборат.

“Мактабгача таълим тизимида кадрлар масаласи ғоят долзарблигича қолмоқда. Биз мунтазам равишда ҳудудларга ташриф буюрамиз, ишлар ҳолатини таҳлил этамиз, айрим мактабгача таълим ташкилотларининг қониқарсиз ҳолати сабабларини ўрганамиз ҳамда масъулиятсиз ва инсофсиз раҳбарлар билан тузилган меҳнат шартномаларни бекор қиламиз. Буларнинг барчасини Тошкент шаҳридан туриб кузатиб бориш мумкин эмас. Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнини йўлга қўйиш, санитария-маиший шароитларни яхшилаш ҳамда ўғрилик ва қоидабузарликларнинг олдини олиш учун шаҳар ва туман раҳбарлигида ваколатли, инсофли ва тегишли натижага эга бўлишни ўзига мақсад қилиб олган инсон бўлиши керак”, — дейди Мактабгача таълим вазирлиги кадрларни бошқариш бўлими бошлиғи Абдуқаҳҳор Юсупов.

Олий маълумот ва бошқарув тажрибасига эга бўлиш, ўзбек ва рус тилларини билиш, компьютер саводхонлиги, шунингдек ҳалоллик, инсофлилик, принципиаллик ва қонунга итоаткорлик номзодларга қўйилган талаблар жумласидандир. Аввалги иш жойларидан салбий сабабларга кўра ишдан бўшатилган номзодлар кўриб чиқилмайди.

“Очиқ ва шаффоф танлов кадрлар етишмаслиги масаласини ҳал этишда таъсирли чора бўлади. Энди вакант лавозимни зарур ваколатларга эга ҳар қандай киши эгаллаши мумкин. Бу танқидий фикрлай оладиган, таҳлилий қобилият ва менежерлик кўникмаларига эга инсонларга йўл очиб беради”, — дейди Мактабгача таълим вазирлиги кадрларни бошқариш бўлими бошлиғи Абдуқаҳҳор Юсупов.

Талабномалар Мактабгача таълим вазирлиги электрон почтаси (devon@mdo.uz, mdo@exat.uz) ва девонхонаси орқали 2019 йилнинг 4 сентябрига қадар (4 сентябрь ҳам киради) қабул қилинади. Бўш иш ўринлари, қўйиладиган талаблар, лавозим мажбуриятлари ва зарур ҳужжатлар рўйхати билан батафсил mdo.uz сайти ва 712393376 телефон рақами орқали танишиб чиқиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги вакант (бўш)

бўлган вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи ўринбосари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудири лавозимига

танлов эълон қилади.

 

Талаблар:

·        Олий маълумотга эга бўлган (мактабгача таълим, педагогика, дефектология, психология йуналишлари буйича дипломларига ва мактабгача таълим бўйича қайта тайёрловдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатга эга бўлган номзодлар маъқулланилади);

·        5 йилдан кам бўлмаган  бошқарувлик тажрибаси;

·        Ўзбек ва рус тилларини билиши, инглиз тилини билиши маъқулланилади;

·        Оғзаки ва ёзма нутқининг саводхонлик маҳорати;

·        Word, Excel, PowerPoint дастурларини тажрибали амалиётчи даражасида ўзлаштириш қобилияти;

·        Ташкилотчилик қобилияти;

·        Юқори маъсулиятни ҳис этувчи, тўғри сўзлик, тартибли, қонунга итоаткор, интизом ва қатъиятлик талабларига жавоб берадиган;

·        Самарали жамоаларни шакллантириш қобилияти;

·        Муаммоли вазиятларда тезлик билан ҳаракат қилиши ҳамда тезкор ва оптимал қарор қабул қилиш қобилияти;

·        Ўз фикрини аниқ ва равон баён эта оладиган, тақдимотлар ўтказиш кўникмаларига эга бўлган;

·        Танқидий фикрлайдиган ва таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлган;

·          Ўз устида ишлайдиган, тезкор, комилликка интиладиган.

 

Олдинги иш жойидан негатив фикрларга эга бўлган ва салбий асосларга кўра ишдан бўшатилган номзодларнинг ҳужжатлари кўриб чиқилмайди.

 

Асосий вазифалари:

 

·                   Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни самарали бажарилишини таъминлаш учун ишларни мувофиқлаштириш;

·                   Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишда  ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш секторларининг  ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

·                   Давлат мактабгача таълим ташкилотларида ўқув-методик фаолиятни мувофиқлаштириш ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш;

·                   Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида реабилитация ва маънавий-ахлоқий тарбияни олиб бориш;

·                   нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қўллаб-қуватлаш хамда мактабгача таълим ташкилотларида болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил турларини ривожлантириш;

·                   Идоравий ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонун, қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармонлари, вазирликнинг буйруқларини тизимли бажарилишини назорат қилиш;

·                   Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

·                   Нодавлат мактабгача таълим муассасалари билан хамкорликни мувофиқлаштириш;

·                   туман (шаҳар) бюджетидан молиялаштириладиган мактабгача таълим ташкилотларини молиялаштирилишини, бухгалтерия ҳисоботи ва ҳисобини ташкил этиш.

·                   Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ва уларнинг раҳбарларининг ташкилий ва ахборот-таҳлил таъминотини  таъминлаш;

·                   Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш;

·                   Мактабгача таълим ташкилотларида давлат талабларининг бажарилишини мониторингини олиб бориш;

·                   Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник таъминоти;

·                   Давлат мактабгача таълим ташкилотлари бино ва иншоатларидан фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш;

·                   Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан  ишларни ташкил этиш;

·                   Мактабгача таълим бўлимлари компетенциясига кирадиган ташкилий, кадрлар, молиявий, ишлаб чикариш ва хўжалик масалалари бўйича қарор қабул қилиш.

 

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

 

1.   Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири номига ариза.

2.  Сўровнома (справка-объективка).

3.     Таржимаи ҳол.

4.     Олий маълумот ҳақидаги диплом нусҳаси.

5.     9х12 ўлчамли 1 дона фотосурат (оқ фон).

6.     Паспорт (нусҳаси).

7.     Илмий даража ва илмий унвони (мавжуд бўлса) ҳақидаги ҳужжатларнинг нусҳалари.

8.     Илмий–услубий ишлар ва ихтиролар рўйхати (мавжуд бўлса).

 

Ҳужжатларнинг асл нусҳалари шахсан номзодлар томонидан кўрсатилади.

Ҳужжатлар эълон чиққан кундан бошлаб бир ой мобайнида қабул қилинади.

 

Мурожаат учун манзил:

 

Тошкент шаҳар, Миробод тумани,

Амир Темур кўчаси 17-уй

Телефон:  71 2393376.