«Биргаликда ўсамиз ва ривожланамиз»

143

Ёш авлодни спортга жалб этиш мақсадида Шофиркон туман хотин қизлар қўмитаси, мактабгача таълим ташкилоти туман бўлими ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда Мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида  “Бирга ўсамиз ва ривожланамиз” шиори остида туман » Нафис » гимнастика саройида бадиий гимнастика фестивалини туман босқичи  ўтказилди.Тадбир

ни хотин-қизлар, қўмитасининг раиси Н. Юлдашова очиб берди. Фестивалда тумандаги барча МТТ тарбияланувчилари иштирок этди.Ҳар бир МТТ жамоа чиқишлари 3-4 дақиқадан иборат композициялари фольклор ёки замонавий хореография ҳаракатли рақслардан иборат бўлди.Фестивал иштирокчиларининг чиқишлари 5 баллик баҳолаш мезонлари асосида баҳоланди.

1- ўрин   5- МТТ

2- ўрин  7-МТТ

3- ўрин  6-МТТ Бундан ташқари МТМлар қўйидаги номинациялар бўйича ҳам ғолиб деб топилди.

“Энг яхши хореография” 2 МТТ,

“Энг яхши гимнастикага оид элементлар жамланмаси “ 10 МТТ,

“Бетакрор композиция” 15 МТТ,

“Энг яхши образ” 29 МТТ,

“Энг яхши уйғун жамоа” 16 МТТ,

“Энг яхши ритм” 37МТТ,

“Энг яхши бадиий жамоа “34-МТТ,

“Энг шўх жамоа” 39 МТТ,

“Энг яхши гимнастикага оид кийимлар жамланмаси” 40 МТТ,

“Энг аҳил жамоа” 41- МТТ,

“Энг тартибли жамоа” 20-МТТ,

“Энг қувноқ жамоа” 33-МТТ,

“Энг фаол жамоа” 4- МТТ,

“Энг яхши илҳомлантирувчи жамоа” 38-МТТ,

“Энг жозибали жамоа” 9-МТТ;

1,2,3 ўринни олган МТТлар туман хотин-қизлар қўмитаси ва туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг 1-2-3- даражали медали ва дипломи,шунингдек эсталик совғалари билан тақдирландилар.Номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган жамоалар Фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар